Бугун –16 февраль куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида давом этаётган XXIV қишки олимпия ўйинларининг эрталабки дастурида ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев тоғ чанғисининг слаломдаги баҳсларини ўтказди.

Хабар берганимиздек, спортчимиз 13 февраль куни гигант слаломда 29-ўринни эгаллаб, оқ олимпиададаги ўз шахсий рекордини янгилаган эди.

Бугунги слалом баҳслари эса афсуски ягона спортчимиз учун омадсиз якунланди. У маррага яқин қолганда хатоликка йўл қўйиб, мусобақани натижасиз поёнига етказган 36 нафар спортчилар қаторидан жой олди.

Ушбу саралаш баҳсида омади чопган 50 нафардан ошиқ спортчи Пекин олимпиадасининг медаллари учун курашни давом эттирмоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пекин-2022: Тўхтаев учун оқ олимпиада якунланди