Бугун –16 февраль куни сув спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Сахкадзор шаҳрида ўтадиган ўқув-машғулот йиғинда иштирок этиш учун Арманистонга жўнаб кетади.

Шу муносабат билан Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Туризм ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулла Маҳмудов пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари коллежида бўлиб сафар олдидан спортчи ва тренерлар ҳамда Ўзбекистон сузиш федерацияси мутасаддилари билан учрашди.

Мулоқот давомида жорий йил спорт мавсуми учун белгиланган машғулотлар, халқаро мусобақаларга тайёргарлик асносида бу йил Ханчжоуда ўтадиган ёзги Осиё ва Париж-2024 олимпия ўйинларига тайёргарликни тизимли олиб бориш, халқаро тажрибалардан кенг фойдаланишга алоҳида аҳамият қаратиш масалалари муҳокама қилинди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув спорти: вакилларимиз Арманистонга йўл олишади