Андижонда оилавий меҳмон уйлар сони 48 тага етди
Андижон вилоятида туризмни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, кейинги йилларда янги-янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлар ташкил этилиб, сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифати ва савияси юксалмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида Андижон шаҳрининг Мангулик кўчасида яна бир оилавий меҳмон уй ташкил этилди. Меҳмон уйда Wi-Fi интернет зонаси, ошхона, алоқа тўлов тизими, дорихона, банкомат, транспорт хизмати ташкил этилган бўлиб, ташриф буюрувчилар учун зарур барча қулайликлар яратилган.


Меҳмон уйига вилоят Туризм ва спорт бошқармаси томонидан оилавий меҳмон уйи сифатида рўйхатдан ўтганлиги ҳақида тегишли ҳужжат тақдим этилди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА