ЎзА КУЗАТУВИ: Ўзбекистон амалдорлари ўтган ҳафтада нима билан шуғулланди?

Жорий йилнинг 7 февралида Халқ таълим вазири Бахтиёр Саидов Қорақалпоғистон Республикасидаги мактаблар фаолияти билан танишди. Нукусдаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида бўлиб, малака оширишга келган ўқитувчилар билан суҳбатлашди.

Сўнгра Нукусдаги «Баркамол авлод» болалар мактабида тўгарак хоналарини кўздан кечириб, болаларни мактабдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашди. Кейинроқ Республика Болалар кутубхонаси фаолияти билан танишган Б.Саидов томонидан шу ернинг ўзида фуқаролар мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал қилиш юзасидан тегишли чоралар белгиланди.

Хўжайлидаги АКТга ихтисослаштирилган мактабда вазир кутубхона ва ошхонани кўздан кечирди ва инглиз тили дарсида ўқувчиларнинг тил борасидаги билимларини синовдан ўтказди.

9 февраль куни вазир Хоразм вилоятидаги таъмирга муҳтож мактаб фаолияти билан танишди. Хусусан, Хонқа туманидаги 26-сонли мактабда бўлиб, мактаб биносининг бугунги ҳолати билан яқиндан танишди.

Таъмирга муҳтож бўлган мактабда ўқувчиларнинг таълим олишлари учун замонавий шароитлар яратиш, хоналарни махсус жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда мактаб кутубхонасини адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китоблар билан янада бойитиш юзасидан тегишли ишлар амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгра ХТБи вазири таълим жараёни билан танишиш мақсадида Навоий вилоятидаги ҳам борди. Ўрганиш жараёни Навбаҳор туманидаги 5-сонли мактабдан бошланди. Б.Саидов Навбаҳор тумани ҳокими ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи мактабнинг педагогик жамоаси билан суҳбатлашди. Ўқитувчилар билан суҳбат жараёнида уларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.

Навоий вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказига борди. Мазкур таълим масканининг иш фаолияти билан танишди ва кимё фани ўқитувчиларининг малака ошириш дарс жараёнларида иштирок этди. Ўқитувчилар билан суҳбат ташкил этилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Шу куни вазир Навоий шаҳридаги 2-сонли мактабда дзюдо спорт тури билан шуғулланиш учун ихтисослаштирилган замонавий залнинг очилиш маросимида иштирок этди.

11 февраль куни Б.Саидов Самарқанд вилоятидаги «Баркамол авлод» болалар мактабида ўқувчиларнинг мактабдан ташқари бўш вақтларини ўтказишлари учун яратилган шароит ва мавжуд тўгаракларни бориб кўрди. Вазир мактабнинг кечгача фаолият юритишини таъминлаш, спорт зал ва хореография хоналаридан унумли фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Бундан ташқари, Самарқанддаги болалар кутубхонасида ўқувчилар билан суҳбатлашиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Суҳбат давомида фаол ўқувчилар Халқ таълим вазирлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Вазир вилоят Болалар кутубхонасига борди ва Самарқанд шаҳри Тойлоқ ва туманларидан келган фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

12 февралда вазир Марҳамат туманида ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Андижон вилоятига борди. Вазир ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг руҳиятини кўтарар экан, бугун уларнинг обрўси ва қадр-қимматини обрўсизлантиришга ҳеч ким ҳақли эмаслигини қайд этди. Андижонда вазир халқ таълими раҳбарлари, туман мудирлари билан учрашди. Мактаб таълимини ривожлантириш бўйича Республика кенгаши тузилганлиги ва унинг мақсадлари бўйича маълумот берилди.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ таълими вазири: "Уларни обрўсизлантиришга ҳеч ким ҳақли эмас"