Андижонда «Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегиясига: амалга ошириладиган энг устувор вазифалар» мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Андижон вилояти бўлим ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги ҳузурида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув марказида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг стратегияси тўғрисида»ги фармонининг мазмун-моҳияти, муҳим вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Семинарда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви ҳамда туман, шаҳар бўлинмалари мутасаддилари, ходимлари қатнашди. Андижон давлат университети ўқитувчилари томонидан Тараққиёт стратегиясининг асосий йўналишлари ва мақсадлари юзасидан маърузалар ўқилиб, маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбирда Янги Ўзбекистонни барпо этиш, юртимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан вилоятдаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёлғиз яшовчи, ногиронлиги бўлган фуқароларга кўрсатилаётган ёрдамлар юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлаш, умуман, инсон қадрини улуғлашда муҳим аҳамият касб этаётганлиги, жамғарма фаолияти самарадорлигини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Мулоқот ва савол-жавоблар тарзида ўтган ўқув семинари якунида иштирокчиларга «Инсон қадри, ҳалоллик стандартлари, прагматик ташқи сиёсат. Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг 100 мақсади» номли қўлланма тарқатилди.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тараққиёт стратегияси – ривожланиш йўли