Оролбўйи ҳудудида жорий қишда ўтган йилларга нисбатан кўпроқ қор ёғмоқда. Айрим ҳудудларда декабрь ойида ёққан қор эриб улгурмасдан яна ёғиши натижасида бир ойча қор билан қопланиб турган далалар бор.

Қор – сув манбаси ҳисобланади. Минтақада сув танқис бўлиб турган ҳозирги пайтда ушбу табиат неъмати далаларга яъни, ғалла майдонлари учун қанчалик фойдали? Берунийлик қишлоқ ва сув хўжалиги масъуллари бу борада кичик тажриба ўтказиб кўрди.

– Деҳқонлар орасида қор ҳаводаги чанг-тузлар ҳисобига шўр бўлиши, ғалла ниҳолларига зиён етказиши мумкин, деган фикрлар тарқалди, – дейди Беруний тумани ирригация бўлими раҳбари Жасур Ешанов. – Биз, туман ҳокимлиги масъуллари билан биргаликда ғалла майсалари устини қоплаган қорни махсус ускуна ёрдамида синовдан ўтказдик. Ускунада 0,04 дан 0,08 гача бўлган кўрсаткич акс этди. 

Кейин эриб улгурган қор сувини текшириб кўрдик. Бунда ускуна 17,53 ни кўрсатди, яъни, қор шўр эмас, хавотирга ўрин йўқ. Аксинча, кетма-кет ёққан қалин қор ғалла майдонлари учун жуда фойдали бўлиб, камида бир маротаба суғорилгандек ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Қор остидаги буғдой майсалари яхши шароитда, ҳатто яшиллигини йўқотмасдан ўсиб ривожланаётир.

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг ЎзА мухбирига маълум бўлишича, Оролбўйида юқорида келтирилган кондуктометр ускунасидан сувчилар вегетация даврида ҳам фойдаланиб келмоқда. Сир эмас, кейинги йилларда экинларни сақлаб қолиш ва суғориш учун барча чоралар кўрилмоқда. Айрим ҳудудларда сув тақчиллиги сабабли зовур сувларини қўшимча канал сувига қўшган ҳолда фойдаланилмоқда. Бунда зовур сувининг шўрланиш даражаси махсус ускуна ёрдамида тезкор аниқланиб, мутахассислар тавсия этган меъёрларга амал қилинмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, махсус батареяли ускуна – кондуктометр – ёрдамида тупроқнинг шўрлик даражаси ҳам аниқланади. Бу асосан шўр ювиш тадбирлари олдидан деҳқонларга қайси далага қанча миқдорда сув қуйиш бўйича тавсия беришда қўлланилади. Бу усул синовдан ўтган бўлиб, жуда содда ва тезкордир.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда ёққан қор шўрми?