Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва бошқа хуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлар давомида 1,2 кг. наркотик моддалар, 312 дона психотроп дори воситалари савдосига чек қўйилди.

Хусусан, Ургут туманида яшовчи С.З.нинг яшаш манзилида ўтказилган кўздан кечириш тергов ҳаракатлари давомида 715 гр. опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Шунингдек, “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйича харакатланиб келаётган “Спарк” автомашинаси хайдовчиси, Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи Х.Ў.да 2,83 гр. опий ва 0,08 гр. героин гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Яна бир тадбирда Ургут туманида яшови К.С., М.И. ва Н.Б. 0,5 кг. марихуана гиёҳвандлик моддасини туманнинг Сариқтепа маҳалласи ҳудудида маҳаллий фуқарога 1700 АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинди.

Бундан ташқари, Булунғур туманида яшовчи А.У. ва Т.Ж., “Тошкент-Самарқанд” йўналишидаги “Кобалт” русумли автомашинада 200 дона “зардекс” ва 112 дона “регопен” психотроп дори воситаларини сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Аниқланган барча ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда “оғу” савдосига чек қўйилди