Гулистонда мебелсозлик корхонаси иш бошлади
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида собиқ "Сайхун бунёд қурилиш" хусусий корхонаси базасида замонавий "Мебел сити" шоу-рум корхонаси очилди.
Мазкур корхона вилоят аҳолиси ҳамда қўшни вилоятлардаги мижозларни ҳам энг замонавий мебель жиҳозлари билан таъминламоқда.
Корхонани ака-ука Улуғбек ва Ойбек Ниёзовлар ўз маблағи ва АТБ "Микрокредит" банкнинг Сирдарё филиали томонидан олинган кредит эвазига барпо қилди. Бу ерда ҳозиргача 45 нафар ишчи-хизматчи иш билан банд эди. Эндиликда корхонада янги, замонавий ускуналар ўрнатилиши эвазига яна 50 та янги иш ўрни ташкил этилади.
Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА