2022 йил 1 февраль куни Самарқанд вилояти ҳокимининг бу ҳақдаги қарори қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига кўра, ўтган йил Самарқанд вилоятида 6 та оилавий болалар уйи фаолияти йўлга қўйилди.

Болаларни оила муҳитида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мазкур оилавий болалар уйларида шу пайтгача меҳрибонлик уйларида яшаган 36 нафар бола тарбияланмоқда.

Болалар масалалари бўйича Самарқанд вилояти комиссиясининг маълумотларига кўра, 2021 йилда вилоятдаги 1-Меҳрибонлик уйидан 38 нафар, вилоят болалар уйидан 17 нафар, SOS Ўзбекистон болалар уюшмаси Самарқанд филиалидан 11 нафар бола ўз оиласи бағрига қайтарилган.

Қарорда меҳрибонлик уйидан оиласи бағрига қайтарилган ва оилавий болалар уйларига ўтказилган тарбияланувчиларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, улар тарбияланаётган оилаларни ижтимоий, иқтисодий қўллаб-қувватлаш, патронат, васийлик ва фарзандликка берилган болалар ҳолидан мунтазам хабар олиш ҳам белгиланган.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи тугатилди