Халқ депутатлари Денов тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Пардаев Рустам Убодуллаевич бошқа ишга ўтгани муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод этилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович Денов тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
А.Алламурадов 1977 йил 17 апрелда Термиз туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат университети, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида прокуратура, адлия, ички ишлар органлари тизимида турли лавозимларда хизмат қилган. 2019-2020 йиллар Сурхондарё вилоятидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири, 2020 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири лавозимида ишлаётган эди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА