Нигина Абдураимова Тунисда чемпион бўлди
Тунисда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган аёллар ўртасидаги "А4MonastirW25" турнирида мамлакатимиз шарафини Нигина Абдураимова муносиб ҳимоя қилди.
Нигина финалга қадар россиялик Екатерина Рейнгольдни,беларуслик Анна Кубаревани, белгиялик Исалин Бонавентюрени, хорватиялик Тереза Мрдежани енгиб финал босқичига йўл олди.
Сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида теннисчимиз Нигина Абдураимова кореялик Хан На Рэни уч сетда – 6:3, 4:6, 7:6 ҳисобида таслим қилди ва бош совринни қўлга киритди.