Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 24 август куни экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида, чиқиндиларни ташиш ва қайта ишлашни давлат-хусусий шерикчилик асосида хусусий секторга бериш ўзини оқлаганлиги Наманган вилоятидаги “Namangan Musaffo iqlim” масъулияти чекланган жамияти мисолида эьтироф этилган эди.

Мазкур МЧЖ хизмат кўрсатаётган Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Мингбулоқ ва Наманган туманларида хусусий шериклик тизими тўлиқ ўзини оқлаган, хизмат сифати сезиларли даражада яхшиланган.

Наманганда тажриба сифатида йўлга қўйилган атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга қаратилган давлат-хусусий шериклик бўйича лойиҳаларни амалга оширишга оид ўзига хос тажриба бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг оммалаштирилмоқда.

Ушбу йўналишда Фарғона вилоятида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ тадбиркорлар “Наманган тажрибаси”ни кенг ўрганиш, мазкур соҳада ҳамкорликни ўрнатиш, ўзрао фикр алмашиш мақсадида Наманган шаҳрида жойлашган “Namangan Musaffo iglim” МЧЖда бўлиб, махсус полигонда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ўрганди.

Наманган вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тасарруфидаги “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси бошлиғи Фазлиддин Ибрагимов ҳамда “Namangan Musaffo iqlim” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Фахриддин Ибрагимов меҳмонларга давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш, бу борада давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошилаётган эътиборга молик ишлар, эришилган натижалар хусусида атрофлича маълумот берди.

Фарғоналик экологлар “Namangan Musaffo iqlim” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган контейнерлар, ер ости чиқинди ташлаш контейнерлари ҳамда чиқиндини қайта ишлаш ускуналари ва уларнинг ишлаш тартиби ҳақида тушунчаларга эга бўлди. Шу билан бирга, ҳар икки вилоят тадбиркорлари йўлга қўйилган тажрибани кенг оммалаштириш бўйича келгусида ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология муҳофазаси бўйича “Наманган тажрибаси” кенг оммалашмоқда