«Вақф» фонди томонидан 2021 йилда хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган, ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган эҳсонлар жами 69 миллиард 22 минг 690 сўмдан зиёд маблағ хайрия сифатида сарфланган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Вақф»фондининг матбуот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иштирокидаги брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, шундан диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун – 1 120 601 500 сўм, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 5 573 046 366 сўм сарфланган.
Диний таълим муассасалари ўқувчи-талабалар тўлов шартномаси учун тўловлар 840 000 000 сўмни, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар талаба фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун 15 450 000 сўм миқдоридаги маблағ сарфланган.
Масжидлар қурилиши учун эса 932 920 454 сўм, масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 36 798 386 010 сўм, уйлари ёнғиндан талафот кўрган фуқароларга моддий ёрдам учун 90 000 000 сўм, ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга турли моддий кўринишда берилган ёрдамлар учун 6 818 035 811 сўм миқдорида маблағ сарфланган.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 3 600 531 000 сўм, турли хайрия тадбирлари учун1 736 459 260 сўм, вилоят вакилликларининг маъмурий харажатлари учун берилган моддий ёрдам учун 1 116 680 000 сўм, аҳоли учун тоза ичимлик суви чиқаришга 290 580 000 сўм йўналтирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси моддий техник базасини бойитиш учун – 90 000 000 сўм сарфланган.
Диний соҳа ходимлари ва диний таълим муассаса устоз-мураббийлари, талабалари ва техник ходимларини пандемия даврида моддий қўллаб қувватлаш учун 10 миллиард сўм маблағлар хайрия ишлари учун сарфланди.
Бундан ташқари, йил давомида ичимлик суви танқис бўлган ҳудудлар учун Қорақалпоғистонда 76 та, Қашқадарёда 2 та ва Сурхондарёда 1 та, жами 79 та артезиан ва минорали сув иншоотлари барпо этилиб, ўша ҳудуддаги аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Таъкидлаш лозимки, 2021 йилда жорий этилган янги «Вақф кўмаги» лойиҳаси доирасида 4 та вилоятнинг қандолатчилик, тикувчилик ва ҳунармандлик касбига эга ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг 103 нафарига керакли асбоб-анжомлар хайрия қилиниб, иш билан таъминланди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА