Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти олимлари кам қувватли кўчма фотоволтаик энергия манбасини ишлаб чиқди.
Бу ҳақда академия ахборот хизмати маълум қилди.
Кам қувватли фотоэлектр қувват манбаи 40-80 Вт ўрнатилган қувватга эга бўлиб, кристалли кремнийдан тайёрланган фотоволтаик батареялар асосида ишлайди. Дала ва фермер хўжаликларида ишлашда қулайликни таъминлаш мақсадида республиканинг қишлоқ туманларида фойдаланишга мўлжалланган. Ундан фойдаланиш аҳолига ёруғлик тизимлари, мобил телефонлар ва керак бўлганда ноутбукларни қувватлаш имконини беради
Айни чоғда ушбу қурилма Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида синовдан ўтказилмоқда.
ЎзА