Тошкентда ўтказилган халқаро автомобиль ташуви бўйича ўзбек-тожик қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатларимиз ўртасида автобус қатновини қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тожикистоннинг “Ховар” агентлиги хабар берди.

– Учрашувда халқаро автомобиль ташуви соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи, жумладан, мазкур йўналишда имзоланган шартномалар ижроси юзасидан фикр алмашилди. Томонлар “Ўзбекистон-Тожикистон-Хитой” транспорт йўлагини кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, икки қардош давлат ўртасида автобус қатнови 2018 йил 15 майдан бошлаб қайта йўлга қўйилган. Афсуски, коронавирус пандемияси туфайли бошқа давлатлар қатори Тожикистон билан ҳам борди-келди тўхтаганди.

Ўтган йили автобус қатнови босқичма-босқич яна тиклана бошлади. Энди “Asian Express” транспорт компанияси автобуслари “Хўжанд-Тошкент-Хўжанд” йўналишида ҳар куни қатнайди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланади