Болаларни боғчага қабул қилиш хизмати вақтинча ишламайди
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнини бошқариш ҳамда болаларни қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича электрон тизимнинг янги талқини жорий этилмоқда.
Шу сабабли болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш хизмати вақтинчалик (17 январдан 1 февралга) қадар кўрсатилмайди. Бу ҳақда вазирлик Матубот хизмати маълум қилди.
ЎзА