Бугун, 17 январ куни соат 10:49 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Уста ширин кўчасида жойлашаган омборхонада ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушди.
Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур хабар юзасидан 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:54 да етиб бориб, ёнғин соат 11:24 да қуршаб олинди ва соат 11:54 да бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида дўконнинг тахминан 350 кв.м. майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади.
ЎзА