Арманистон икки давлат махсус вакиллари учрашувидан Туркия билан дипломатик муносабат тикланиши, чегаралар очишини кутади.
“Арманпресс” хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ваан Унанян маълумот берган.
“Арманистон худди ўтган аср 90-йилларидагидек Туркия билан дипломатик мулоқот тикланиши, ўша даврда турк томони ташаббуси билан ёпиб қўйилган икки давлат чегаралари очилишини кутади”, деди Унанян.
Арманистон ва Туркия махсус вакилларининг дастлабки учрашуви Москвада бугун – 14 январь куни ўзаро танишув кўринишида ўтказилиши режалаштирилган.