Янги Зеландия Афғонистоннинг собиқ вице-президенти Сарвар Донишга ва унинг 13 нафар қариндошига бошпана берди. Лекин Янги Зеландия қуролли кучларига ёрдам берган юзлаб афғонистонликлар чегарада қолиб кетди ва энди ўз ҳаётларидан хавотирда, дейилади пайшанба куни Guardian газетасининг сайтида эълон қилинган хабарда.

Янги Зеландия имиграция вазири ўринбосари Фил Туайфорднинг изоҳ беришича, Дониш озчиликни ташкил этадиган хазоралар вакили бўлгани ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун қабул қилинган. Шу билан бирга, газетанинг таъкидлашича, у Афғонистонда Янги Зеландияга умуман ёрдам бермаган, ёрдам берганлар эса мамлакатда қолдириб кетилди.

Янги Зеландиядаги Афғон хазоралари ассоциацияси президенти Абдулла Назарийнинг айтишича, у Афғонистоннинг собиқ вице-президентига бошпана берилганини маъқуллайди, бироқ бошқа юзлаб хазоралар хавотирда ва улар толиблар томонидан ўлдирилиши мумкин. "Бу адолатдан эмас", – деган Назарий.

Газетанинг келтиришича, Янги Зеландия толиблар ҳукумат тепасига келганидан кейин Афғонистоннинг тахминан 1 минг 400 фуқаросига виза берган. Бироқ виза олган афғонларнинг фақат 800 га яқини Янги Зеландияга жойлашишга муваффақ бўлган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Зеландия Афғонистоннинг собиқ вице-президентига бошпана берди