Хабар берганимиздек, пойтахтимиз Тошкент жорий йилнинг 20-30 январь кунлари 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги қитъа чемпионатига мезбонлик қилади.

Мазкур Осиё чемпионатида қитъанинг 20 дан ошиқ давлати иштирок этиши кутилмоқда. Аммо, пойтахтимизда ўтадиган бокс мусобақаларида қозоғистонлик боксчилар қатнашмайди. Бу ҳақда Sports.kz нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Қозоғистон миллий олимпия қўмитаси руй берган воқеалар муносабати билан мамлакатда ўтказиладиган барча спорт тадбирлари ҳамда қозоқ спортчиларининг халқаро мусобақалардаги иштироки вақтинча тўхтатилган.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, қўшни давлат спортчиларининг чемпионатга келиш-келмаслиги бўйича Қозоғистон бокс федерациясидан расмий муносабат билдирилмаган.

Т. Рўзиев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонлик боксчилар Тошкентга келмайди