Буюк Британиянинг етакчи нашрларидан бири - «The Evening Standards» газетасида чиққан «2022 йилда сайёҳлик учун рўйхат» сарлавҳали мақолада Ўзбекистон «саргузашт сайёҳлиги» йўналишида боришга тавсия этилган муҳим мамлакатлар қаторидан жой олган.

Муаллиф 2021 йил декабрь ойида Самарқанд шаҳрида ишга туришилган янги халқаро аэропорт ушбу қадимий кентни хорижликлар учун янада жозибали масканга айлантиргани алоҳида қайд этилган.

«Сайёҳларга қўшимча қулайлик яратиш, мамлакатда тез юрар поезд тармоғи кенгайиши ҳисобидан пойтахт билан Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар ўртасида тезкор боғланишни таъминлаш имконини яратди», - деб ёзган мухбир.

Мақолада муҳташам шароитни хуш кўрувчилар Тошкентдаги «Hyatt Regency» каби меҳмонхоналарда дам олиши, архитектура ва маданият мухлислари эса яқинда япониялик машҳур меъмор Тадао Андо бошчилигида барпо этилган Давлат санъат музейига ташриф буюриши мумкинлиги ҳам таъкидланган. «Пойтахт яқинидаги Чотқол тоғ тизмасида барпо этилган «Амирсой» чанғи курорти қишки спорт турлари ишқибозлари билан доим гавжум», - дейилади саҳифада.

1827 йилда асос солинган «The Evening Standards» газетаси фақат тунда муштарийларга тарқатилади. Айни пайт нашрнинг кундалик адади қарийб 700 минг нусхани ташкил этади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«The Evening Standards»: Самарқанд сайёҳлар учун янада жозибали масканга айланди