Таиланд ҳукумати хорижлик сайёҳлардан 300 бат, яъни 100 доллар атрофида бўлувчи сайёҳлик йиғимини олиш тартибини жорий этмоқчи.
“Bangkok Post” газетасига кўра, қироллик ҳукумати матбуот котиби Тханакон Бунконгванчан шуни маълум қилган.
Унинг айтишича, йиғимдан тушган маблағлар сайёҳлик йўналишлари ва сайёҳларни суғурталаш ишларини такомиллаштиришга йўналтирилади.
Мазкур йиғим 2022 йил апрелидан жорий этилиб, унинг қиймати авиабилетлар нархига қўшилиши режалаштирилмоқда.
Айни пайтда, мамлакатларга ер усти транспорти билан келувчи сайёҳлардан йиғим ундириш масаласи алоҳида кўриб чиқилиши таъкидланган.
З.Мирзабоева, ЎзА