Бу ҳақида Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Янги йил арафасида  Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Бухоро вилоятида қурилган ушбу қувват фойдаланишга топширилди.

Ҳозирда мазкур станцияни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига улаш бўйича ишлар амалга оширилаётир. Станция яқин 2-3 кун ичида тармоққа қувват узатишни бошлайди.

Ушбу иссиқлик электр станцияси Бухоро вилоятида биринчиси ҳисобланади. Станция йилига 2,2 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Лойиҳа қурилмаларининг фойдали иш коэфициентининг юқорилиги ҳисобига йиллик 260 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газга қўшимча 900 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади, бунинг натижасида (ушбу 900 миллион киловатт-соат электр энергияси билан) 450 минг хонадон электр энергияси билан таъминланади.

Қурилиш давомида 500 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида туманда 100 нафар янги иш ўрни яратилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу инвестиция лойиҳаси Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилди.

Насиба Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилоятида қуввати 270 мегаваттли иссиқлик электр станцияси ишга туширилди