Бугунги кунда юртимизда ёшларга мамлакат равнақини таъминловчи катта куч, давлатнинг стратегик қатлами сифатида ишонч билдирилмоқда. Натижада юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга ёшлар эртанги тараққиёт сари қадам ташламоқда.

“Тошкент ёшлар форуми – 2021” доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Келажак лидерлари” I Республика форуми бўлиб ўтди.

Ёшларнинг ғоя ва таклифларини эшитиш ва муҳокама қилиш учун майдон яратиш, замон қаҳрамонларини кашф этиш, уларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда мамлакатдаги янгиланишларга фаол жалб қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда республикамизнинг барча ҳудудларидан клуб фаолиятида энг фаол бўлган 70 нафарга яқин аъзолар иштирок этди. 

Маълумки, 20 ёшга кирган ва 35 ёшдан ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари, талабалар орасидан Самарқанд вилоятида илк пилот сифатида 50 нафар ёшлардан иборат “Келажак лидерлари” клуби фаолияти муваффақиятли амалга оширилди.

Клуб аъзолиги учун 6 минг 246 нафар номзод электрон ҳужжат топширган бўлиб, белгиланган малака талабларига кўра, жами 3 минг 2 нафар номзод саралаб олинди. Иккинчи, тест босқичида иштирок этиб,  юқори балл тўплаган 1 минг 381 нафар номзод “Халқни севадиган давлат хизматчиси” мавзусида эссе ёзишди. Номзоднинг амалий кўникма ва сифатларини баҳолашга қаратилган суҳбат босқичидан сўнг 670 нафар клуб аъзолари саралаб олинди.

Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида жамоатчилик учун танловнинг барча босқичлари Youtube платформасида тўғридан-тўғри трансляция қилинди ва жараённи онлайн кузатиш имконияти яратилди.  

Жорий йилнинг 24-28 август кунлари режа асосида барча ҳудудларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари иштирокида “Келажак лидерлари” клубларининг ташкилий йиғилишлари ўтказилиб, клублар фаолияти йўлга қўйилди. Улар учун 6 ойга мўлжалланган махсус режа-жадвал ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда клуб аъзоларининг сони 670 нафардан ортиқ бўлиб, шундан 23 фоизи ёш хотин-қизлар, 30 фоизи олий таълим муассасалари талаба ёшлари, 2 фоизи илмий изланувчилар (докторантлар), 40 фоизи ёш давлат хизматчилари, 20 фоизи ёш раҳбарлар, 8 фоизини эса хусусий секторда ишловчилар ташкил қилади.

Ўтган қисқа вақт давомида ёш лидерлар томонидан “Ҳоким билан бир кун”, “Дублёр”, “Сектор раҳбари билан бир кун”, “Китобхонлик”, “Лидер китобхон”, “Ҳар ойда битта мактаб”,  “100 кунда 10 та китоб”, “Озодалик-саломатлик гарови”, “Бир буюк шахсни кашф қил”, “English club”, “50 нафар янги лидерларни кашф эт”, “Саломатлик куни”, “Маҳалла раисига дублёр”, “Нотиқлик санъати”, “Раҳбар имижи”, “Келажак лидерлари кутубхонаси” каби  лойиҳалар ташкил қилинди. Шунингдек, ёшлар турли соҳада муваффақиятга эришган давлат хизматчиларидан махсус сабоқлар олишди.  

Лидерлар “ilm.argos.uz” платформаси орқали ўзларининг назарий билимларини ошириб, туман (шаҳар) вилоят ҳокимликларида малака оширмоқда. Лойиҳа йўлга қўйилганига қисқа вақт бўлишига қарамай 60 нафардан ортиқ ёш лидерлар юқори лавозимга тайинланди.  

Республика форуми доирасида “Келажак лидерлари” клуби ҳудудий форумлари ташкил этилди ҳамда улар орасидан лойиҳаларини муваффақиятли ҳимоя қилган, фаол давлат хизматчилари  Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Республика “Келажак лидерлари” форумига таклиф қилинди.  

Форум давомида “Келажак лидерлари” клублари аъзолари учун махсус маҳорат дарслари ташкил этилди. Унда сиёсатчилар, фан арбоблари ва ёш давлат хизматчиларининг очиқ мулоқотлари ташкил этилди.

Шунингдек, ўқув машғулотлари давомида ёш лидерлар ўзларининг стартап лойиҳаларини янада такомиллаштиришди ва тақдимот қилишди. Очиқ, дўстона, самимий руҳда ўтган мулоқотларда республиканинг барча ҳудудларидан йиғилган ёш давлат хизматчилари ўзаро тажриба алмашишди. Давлат фуқаролик хизмати соҳасини янада ривожлантириш бўйича таклифларини билдиришди.

Тақдимотлар  юзасидан савол-жавоб ўтказилиб, фикр-мулоҳазалар ва таклифлар берилди. Форумнинг тақдирлаш маросимида тақдим этилган лойиҳалар орасидан ижобий баҳоланган 3 та тақдимот муаллифлари ва фаол ёшлар тақдирланди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу клуб келгусида давлат хизмати соҳасида ёш кадрларни босқичма-босқич тайёрлаши, ёшлар орасида давлат хизмати жозибардорлигини оширишда, салоҳиятли ёшлар учун социал лифт вазифасини ўтаб, келгусида халқчил давлат хизматини кўрсатадиган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт драйверларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.  

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Келажак лидерлари” форуми ғолиблари тақдирланди