Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бугун ҳар бир давлат хизматчисининг бурчига айланди.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси томонидан фуқаролар мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларни тегишли тартибда ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилади. Кун давомида кўплаб фуқаролардан туғилганликни ўз вақтида қайд қилмаслик ёки қонуний никоҳ билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушмоқда. Жорий йил вилоятда болаларнинг туғилиши муддатини ўтказиб қайд этиш ҳолатлари 1 минг 25 тани, шундан 16 ёшдан ошган шахснинг туғилишини қайд этиш ҳолатлари эса 38  тани ташкил этган. Суд қарори асосида 37 та туғилганлик ҳолати қайд этилган.

Жумладан, Оҳангарон туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига тумандаги Эйвалик қўрғонида яшовчи Насиба Холмуродовадан мурожаат келиб тушди. У 18 ёшли қизи Чарос Холмуродовага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаётгани, 2 йил давомида кўплаб идоралар эшигини тақиллатгани, аммо иш ҳал бўлмаётганлигини маълум қилди. Фуқаро томонидан қилинган мурожаат ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, мурожаатчининг қизи Чарос 2003 йил 27 октябрда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган бўлиб, ўша вақтда унга берилган худди шу рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома бошқа болага ҳам берилган экан. Шу  сабабли Чарос 16 ёшга тўлганда паспорт ололмайди.  Мактабни ҳам ўша эски ҳужжат билан тамомлаган.

Насиба Холмуродова қизи турмушга чиқаётганлиги сабабли, унга янги гувоҳнома олиш учун туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган. Унинг бу масаласи мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, ДХА Тошкент вилояти бошқармасининг ҳуқуқий ва амалий кўмаги боис, қизининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси расмийлаштириб берилди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сарсонгарчилик: мингдан зиёд туғилганлик гувоҳномаси муддатини ўтказиб қайд этиш ҳолати мавжуд