Кадастр агентлигининг Сирдарё вилоят бошқармаси ва унинг туман шаҳар бўлимлари жорий йил июнь ойидан 1 декабргача вилоятда ўзбошимчалик билан эгалланган 33,71 гектар майдондаги 1390 та ҳолатни аниқлаган.

Бундай ерлар таҳлил қилинганда уй-жой қуриш учун 293 та, нотурар жой қуриш учун эса 1004 та, дала томорқа ва бошқа мақсадлар учун эса 93 та ер майдони мавжудлиги ойдинлашди.

Вилоятда 1 декабргача 360 та 11,10 гектар ер майдонидаги ўзбошимча қурилишлар бартараф қилинди.

Шунингдек, июнь ойидан, 1 декабргача МЖтКнинг 68-моддаси 1-қисмига биноан, 65 та, МЖтКнинг 68¹-моддаси асосан эса 311 та ҳолат аниқланиб, МЖтКнинг 68¹-моддаси кўра, жами 386 та жисмоний шахслар 125 миллион 110 минг сўм жаримага тортилди.

МЖтКнинг 68¹-моддасига кўра, 16 нафар юридик шахслар 4  миллион  320 минг сўм маъмурий жавобгарликка тортилган, ҳамда 57 миллион 78 минг сўм жарималар ундирилган.

Маълумот учун, ҳозирда Сирдарё вилоятининг барча туман шаҳарларида жами 1291 та бўш ер участкалари ҳеч қандай инвестиция шартларисиз "E -auksion"  савдо майдончасига қўйилган.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар: Сирдарёда ҳолат қандай?