Японияда Киото префектураси университети олимлари сиртида коронавирус излари борлигини кўрсатувчи антиқа ҳимоя ниқобини ишлаб чиқди.

 Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда.

Айтишларича, ниқобга коронавирус тушган бўлса, у ультрабинафша нур остида ёруғлашади ва инфекцияни юқтирган киши яққол ажралиб туради.

Манбанинг хабар беришича, олимлар бунга ниқобни махсус ёруғлик тарқатувчи бўёқ билан ишлов берган. Бўёқ таркибида туяқуш тухумидан олинган антитаначалар бор бўлиб, улар коронавирусга таъсир кўрсатади.

- Биз туяқуш тухумларидан арзон нархда кўп миқдорда антитаначалар олишимиз мумкин. Келгусида мен буни ҳар ким фойдалана оладиган тестлар тўпламига айлантирмоқчиман, - дейди олимлар гуруҳи раҳбари Ясухиро Цукамото.

Ниқобни синовдан ўтказиш жараёнида коронавирусни юқтирган 32 нафар бемор иштирок этган. Улар таққан ниқобларнинг барчаси ультрабинафша нур остида ёруғлик тарқатган.

Маълумот ўрнида, Цукамото жамоаси 150 нафар беморни жалб қилган ҳолда, синовларни янада кенгроқ ўтказишни режалаштирмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирусни кўрсатиб турувчи ҳимоя ниқоби ишлаб чиқилди