Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг буйруғи билан куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга тезкор ахборот етказиш мақсадида “Матбуот штаби” ташкил этилди.

Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, мазкур штаб таркибига Ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотлари матбуот котиблари киритилган.
 
Амалиёт шуни кўрсатадики, куз-қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин совиши билан боғлиқ равишда электр энергияси ва табиий газ истеъмоли кескин ошиши сабабли ушбу масалалар бўйича мурожаатлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда.

Энергетика вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Эльмира Бекмуродованинг таъкидлашича, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари, шунингдек, электр энергияси, нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажмлари, кузатилаётган носозликларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш тўғрисида ўз вақтида маълумот бериш муҳим аҳамиятга эга.
 
–Шу талабларни ҳисобга олиб, истеъмолчилар, оммавий ахборот воситалари ва блогерларга якдил хулосага эга маълумотлар тақдим этиш мақсадида, Энергетика вазирининг тегишли буйруғи асосида 2021–2022 йил куз-қиш мавсумида фаолият юритадиган “Матбуот штаби” ўз фаолиятини бошлади.Унда Энергетика вазирлигида тизим ташкилотлари матбуот котибларидан иборат жамоа фаолият юритиб, Штаб аъзолари истеъмолчилар мурожаатларига жавоблар, мавжуд муаммо ва унинг ечимлари тўғрисида тезкор ахборот беришни режалаштирган, – деди Эльмира Бекмуродова..
 
Эслатиб ўтамиз, ёқилғи-энергетика соҳасига оид барча қизиқтирган савол ва мурожаатларни press@minenegry.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин. Энергетика вазирлиги Матбуот штабининг платформаси — Энергетика вазирлигининг minenergy.uz веб-сайти ҳамда Telegramm месенжеридаги https://t.me/minenergy_uz каналидир.

Насиба Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга тезкор ахборот етказиш мақсадида “Матбуот штаби” ўз фаолиятини бошлади