
Ургут тумани "Қоратепа" маҳалласида яшовчи Ж. Амиров ва М. Камолиддинова 15 йилдан буён шаърий никоҳ асосида яшаб келишарди.
Натижада, бу уларнинг давлат имтиёзларидан фойдаланишларида қийинчиликлар туғдиради.
Қувонарлиси 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан муаммо бартараф этилди. Эндиликда оила қонуний никоҳдан ўтказилди.
Ҳозирда оила ҳукуматнинг барча имтиёзларидан фойдаланиш имкониятига эга.
Уларнинг фарзандларига ҳам туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилган.
Шунингдек, ФҲДЁ бўлимлари томонидан тумандаги маҳаллаларда тизимли ўрганиш ва тарғибот тадбирлари ўтказиб келиняпти. Жараёнларда аниқланган шу каби муаммоли ҳолатлар фуқаролар фойдасига ҳал қилиниб, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилиши йўлга қўйилган.
Шундай тадбирлар доирасида "Камардон" маҳалласидаги 7 нафар лўли миллатига мансуб болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштирилди. Шаърий никоҳ асосида тузилган қатор оилаларнинг никоҳи қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояга олинишида амалий кўмак берилмоқда.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА