Ўзбекистондаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази, мамлакатимизнинг Беларусдаги элчихонаси ва Беларусь ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “Адабий алоқалар кўприги” мавзусида онлайн шаклда ижодий кеча ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ижодий анжуманда беларуслик таниқли адиблар, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва бошқа мамлакатлар дипломатия ваколатхоналари вакиллари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, адиблар, навоийшунос олимлар иштирок этди.   

Тадбирнинг асосий мақсади Алишер Навоий бобомизнинг бой ижодий меросини чуқур ўрганиш ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб этишдан иборатдир. Адабий кеча иштирокчилари Минск шаҳридаги Навоий бобомиз ҳайкали пойига гулдасталар қўйди.  

 Ўзбекистоннинг Беларусдаги Муваққат ишлар вакили Раҳматулла Назаров Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик икки томонлама алоқаларнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб келаётганини таъкидлади. “Кейинги йилларда “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалида Беларусдан ижодий жамоалар фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистонда Беларусь маданият ва санъат кунлари бўлиб ўтмоқда, Тошкентда Якуб Колас бюсти ўрнатилган, Минскда эса Алишер Навоий ҳайкали қад ростлади”, – деди у.   

Навоий бобомизнинг бой ижодий мероси ҳақидаги маърузалар, буюк аллома ва атоқли ўзбек шоирларининг ижодидан ўқилган намуналар анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.   

Ўзбек адабиётининг беларуслик мухлислари бундай учрашувларни тез-тез ташкил этиб туришни таклиф этди.  

“Дунё” АА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабий алоқалар кўприги Ўзбекистон ва Беларусни боғламоқда