
Тошкент вилояти миришкорлари 245 минг 850 тонналик улкан хирмон бунёд этиб, давлатга пахта сотиш режасини ортиғи билан бажарди.
Вилоятнинг 8 та туманида жорий йилда пахта-тўқимачилик кластерлари амалиётга татбиқ этилиб, жами 72,2 минг гектар майдонга чигит қадалди. Ҳосилдорликни ўртача гектарига 1,2 центнер ошириш ҳисобига 245,4 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган эди. Мавсумга 118 та юқори унумли пахта териш машиналари, 1 минг 270 та тиркамалар, шунингдек, 1986 та отрядларда 139 минг нафар теримчилар жалб этилди.
Вилоятнинг Юқори Чирчиқ тумани пахтакорлари — 109,73, Оққўрғон тумани — 102,58, Ўрта Чирчиқ тумани-102,12, Чиноз тумани- 100,94, Пискент тумани- 100,1, Бўка, Бекобод, Қуйи Чирчиқ туманлари -99 фоиз кўрсаткич билан хирмонга муносиб ҳисса қўшди.
А.Мусаев, ЎзА