Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти иштирокида тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишини ривожлантириш борасида амалга оширилган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти 2021 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Жамиятимизда кечаётган улкан маърифий ислоҳотлар жараёнида миллий тасвирий ва амалий санъатимизни юксалтириш ва мустаҳкамлаш масалаларига ҳам катта эътибор қаратилаётгани эътироф этилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари Фарҳод Тошмуҳаммедов жорий йилда Урганчда Ал-Хоразмийга, Тошкентда Ботир Зокиров яшаб ўтган хонадонга санъаткор ҳайкали ўрнатилишини маълум қилди.

Қайд қилинганидек, 2021 йил давомида ўзбек тасвирий санъати, маданияти, адабиёти етук вакиллари хотирасини абадийлаштириш мақсадида 15 та барельеф, 3 та ҳайкал, 1 та ландшафт дизайни ва боғ меъморчилиги бўйича ҳайкалтарошлик лойиҳалари яратилди.

Миллий амалий санъатимизни кенг жамоатчиликка танитиш учун “Ўзбекистон амалий санъати” каталоги ўзбек, рус ва инглиз тилларда 1000 нусхада нашр этилди.

2021 йилда Ўзбекистон Бадиий академияси қутлуғ сана – Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорликда мустақилликнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган маънавий-маърифий тадбирлар, фестиваль ва анъанавий кўргазмалар, ижодий лойиҳалар ўтказган.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъати тараққиётига ҳисса қўшган фаол ижодкорлар, соҳа вакиллари рағбатлантирилди. Жумладан, 6 нафар ходим “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони, 1 нафари “Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми” фахрий унвони, 1 нафари “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, 1 нафари “Шуҳрат” медали, 1 нафари «Фидокорона хизматлари учун» ордени, 3 нафари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Д. Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганчда Ал-Хоразмий, Тошкентда Ботир Зокиров ҳайкали ўрнатилади