Навоий вилояти ҳокимлигида Олий Мажлис Сенати ва Ёшлар парламенти аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар котибият мудирлари ҳамда вилоятдаги ёшлар сиёсатини амалга оширишга мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этишга бағишланган семинар ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббус асосида парламент юқори палатаси томонидан ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, саломатлигини асраш, улар билан ишлаш тизимини тубдан яхшилаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлаш, ёш кадрлар захирасини шакллантириш каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш амалиёти жорий этилганлигини қайд этди.

Таъкидланганидек, рейтинг тизимини ишлаб чиқишда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асос қилиб олинган бўлиб, рейтинг баҳолаш бўйича ишчи орган этиб Ёшлар ишлари агентлиги белгиланган. Устувор йўналишлар сифатида 9 индикатор ва 44 та субиндикатор ишлаб чиқилган.

[gallery-4196]

Рейтинг тизими бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақидаги ахборотлар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Ёшлар дафтари” бўйича ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган электрон платформа орқали амалга оширилади. Бунда ҳар бир маълумот, рақамлар бўйича шахсан ҳудудларнинг биринчи раҳбарлари жавобгар бўлади. Киритилган маълумотларнинг амалдаги ҳолати ҳам ўрганилади.

Тасдиқланган Низомга асосан энг юқори балл тўплаган 3 та ҳудуд аниқланиб, масъуллар рағбатлантирилади. Ўз навбатида энг паст кўрсаткич қайд этилган ҳудудлар танқидий таҳлил қилиниб, масъулларга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилади.

Учрашувда масъул ташкилотлар вакиллари амалиётга киритилаётган янги тизим бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эндиликда ёшлар масалаларида амалга оширилаётган ишлар натижаси юзасидан ҳудудлар рейтинги эълон қилинади