Президентимизнинг 2021 йил 10 февралдаги «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқарув органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан Адлия вазирлигига қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва таҳлилий ўрганишлар олиб бориш вазифаси юклатилган.

Ана шу вазифалардан келиб чиқиб бошқарма мутахассислари томонидан Андижон вилояти халқ таълими бошқармасида соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ижроси ўрганилганда бир қатор хато ва камчиликлар мавжудлиги маълум бўлди.

Жумладан, Президентимизнинг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори билан васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига транспорт харажатларини қоплаш мақсадида ойлик қўшимча компенсация пулларини тўлаб бориш белгиланган. Унга кўра, белгиланган ушбу имтиёзни қўллаш орқали васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига болаларни васийлик ёки ҳомийликка олиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш, уларнинг аҳволини назорат қилиб боришдаги транспорт харажатларини қоплаш орқали ходимларнинг иш самарадорлиги ва сифатини яхшилаш кўзда тутилган.

Бироқ, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан туман ва шаҳар халқ таълими бўлимларига тўғри ва ягона ёндашув асосида услубий раҳбарлик қилинмаганлиги сабабли Андижон, Асака, Хўжаобод, Олтинкўл, Булоқбоши туманлари халқ таълими бўлимлари томонидан васийлик ва ҳомийлик масалалари билан шуғулланувчи ходимларга транспорт харажатлари умуман берилмаган, Хонобод шаҳар, Бўстон, Пахтаобод, Улуғнор, Марҳамат, Қўрғонтепа туманларида эса ходимлардан транспорт харажатлари учун қарздорлик мавжуд.

Юқоридаги компенсация пулларни тўланмаслиги халқ таълими бўлимларининг васийлик ва ҳомийлик масалалари билан шуғулланувчи ходимларининг иш самарадорлигига, пировардида Президент қарорида назарда тутилган етим болалар ва ота она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ишларни белгиланган тартибда бажарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан Президентимизнинг бошқа ҳужжатлари ижросини таъминлашда ҳам камчиликка йўл қўйилаётгани аниқланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлашда ҳам қатор камчиликлар мавжуд.

Фармон билан 2021 йил 1 январдан барча давлат органлари ва ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифасини юклаш ва унинг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама белгилаш жорий этилган.

Белгиланган вазифани жамоатчилик асосида эмас, айнан бир ходимга қўшимча вазифа юклаш орқали меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш тадбирлари натижадорлигини ошириш кўзда тутилган эди.

Афсуски, халқ таълими бошқармасининг ўзида ҳам фармоннинг ушбу банди ижроси таъминланмаган.  Бошқарманинг 2020 йил 10 декабрь кунги

667-к-сон буйруғи билан бошқарма методик хизмат бўлими жисмоний тарбия ва чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик бўйича методисти У.Мамажановга “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифаси юклатилган бўлсада, ходимга шу кунга қадар 20 фоиз миқдорида қўшимча устама тўланмаган. Бу каби камчилик туман, шаҳар халқ таълими бўлимларида ҳам  такрорланган.

Бундан ташқари, ўрганиш давомида вилоят халқ таълими бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимларида давлат харидларини амалга ошириш, таълим сифатини яхшилаш билан боғлиқ бир қатор қонунчилик ва Президент  ҳужжатлари ижроси ҳам тўлиқ таъминланмаганлиги аниқланиб, бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларига ҳужжатлар ижросини таъминлаш юзасидан тақдимномалар, шунингдек, мутасадди идораларга маъмурий таклифлар киритилди.

Сарварбек ҚОБИЛЖОНОВ,

Андижон вилояти адлия бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўлими бошлиғи

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда фармон ва қарорлар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйилган