Самарали музокаралардан сўнг, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи шарафига расмий қабул маросими ўтказилди.

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди. 

Тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган туркман миллатига мансуб юртдошларимиз  - меҳнат фахрийлари, фан ва маданият намояндалари, ижодкорлар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакиллари ҳам иштирок этди. 

Улар Ўзбекистонни ривожлантириш, биродар халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда, юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган. 

Давлат раҳбарлари улар билан биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.

Миллий куй-қўшиқларда ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги тараннум этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги тараннум этилди