Жиззах вилояти Дўстлик тумани Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Умида Раҳматова – “Хадича” гўзаллик салонини очиб, иш бошлаганига 15 йил бўлди.

Бу кунларга етиб келгунча Умида кўп елиб-югурди, анча-мунча банкларнинг эшигини қоқди, аммо фойдаси бўлмади. Уйдагиларидан қаттиқ-қуруқ гапларни ҳам эшитишига тўғри келди.

– Бундан 15-20 йиллар муқаддам мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида “Машҳура” аёлларни касбга ўргатиш ўқув маркази жуда машҳур эди, – дейди Умида Раҳматова. – Мактабни битиргач, ўқишга кира олмадим, турли касбларда ўзимни синаб кўрдим. Нимага қўл урмай, ишим юришмади. Уйдагиларимга “Машҳура” га бориб аёллар сартарошлигига ўқимоқчилигимни айтдим, ортиқча қаршилик кўрсатишмади. Дўстликка қайтиб келиб, “Машҳура”да ўрганиб келганларимни қўллай десам, оладиган даромадим салон очган жойимнинг ижара ҳақига етмай, анча сарсон бўлдим. Ўша йиллари банкдан кредит олиш муаммо эди. Охири уйдагиларим билан маслаҳатлашиб ўз уйимизда мана шу “Хадича” гўзаллик салонини очишга қарор қилдик.

Икки қаватли уйнинг биринчи қаватидаги 3 хонали уйда дастлаб 3 киши бўлиб иш бошлаган якка тартибдаги тадбиркорнинг ёнида бугун ўнга яқин хотин-қиз фаолият юритмоқда. Айни пайтда, ушбу салондан келаётган даромад – аёллар сартарошхонаси ва келинлик либосларини ижарага бериш орқасидан келади.

– Тўғриси, 10 йиллар муқаддам ҳали у, ҳали бу банкка боравериб, отни калласидек фоиз қўйибгина кредит ажратишлари мумкинлигини банк ходимларини ўзидан эшитиб, ҳафсалам пир бўлганиданми, ишқилиб, кредитдан умидимни узиб, ҳеч қайси банкка учрамай қўйгандим, – дейди Умида Раҳматова. – Жорий йилнинг май ойида Дўстлик шаҳарчамизда тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди. Вилоятдаги ҳамма банклар қатори “Ўзмиллийбанк” АЖ Жиззах вилояти филиали вакиллари ҳам келган экан. Улар билан гаплашсам, ҳар хил муддатга, жиҳозлар учун имтиёзли кредит беришларини айтди. Менга уларнинг таклифлари маъқул келди. Ўша кунлари гўзаллик салонимиз жойлашган уйдаги ён қўшним, ҳовлига кўчиб ўтганини, уйини сотмоқчи эканини айтган эди. Машинамни сотиб, қўшнимнинг 4 хонали уйини сотиб олдим ва ишимни кенгайтирдим. Салон орқасидан қилган 50 миллион сўмлик соф даромадим ва йиғиб қўйган оилавий маблағимизни ишлатиб, сотиб олган уйни капитал таъмирдан чиқариб, келинлик либосларига мослаб таъмирлаяпмиз.

Умида Раҳматова сайёр қабулда учрашган “Ўзмиллийбанк” АЖ Жиззах вилоят филиалига бизнес режасини тақдим этгач, банк ходимлари ишни пайсалга солмай, мижозлари сўраган 250 миллион сўм маблағни 3 йиллик имтиёзли давр билан ажратиб берган.

Ҳозир Умида ўзининг шахсий ташаббуси билан Дўстлик шаҳарчасида истиқомат қилувчи “Аёллар” дафтарида турган, вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан ташкил этилган касбга ўргатувчи қисқа муддатли аёллар сартароши ўқув курсини тамомлаган 4 нафар хотин-қизни ишга жалб қилиш ниятида.

Бундан ташқари, у мижозларга турли йўналишларда хизмат кўрсатиш учун маҳалладош қизларни Тошкент шаҳридаги гўзаллик салонларига бориб касб ўрганишини ташкил этган. Демак, “Хадича” гўзаллик салони фаолиятини кенгайтирган куни яна қўшимча камида 10 нафар хотин-қиз янги иш ўрни билан таъминланади. 10 та оиланинг даромад манбаи бўлади, қора қозони қайнаб, дастурхонига қут-барака киради.

[gallery-4083]

А.Қаюмов,

Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ кўмагида тадбиркор хотин-қизларни иш билан таъминламоқда