Жиззах вилояти марказидаги “Jahon grand” масъулияти чекланган жамиятига қарашли меҳмонхона 2019 йил сентябр ойида иш бошлаган. Шаҳарни кесиб ўтувчи “Сарой ариқ” канали бўйида қад ростлаган ушбу меҳмонхона – Ислом Каримов шоҳ кўчасидан юрган ҳар қандай кишининг эътиборини тортади.

Меҳмонхонанинг умумий майдони 8 сотихни ташкил этиб, шундан 4,5 сотихида 4 қаватли Шарқ ва Ғарб меъморчилиги намуналари уйғунлашган ҳолда барпо этилган меҳмонхона жойлашган. МЧЖга тегишли ҳудуднинг қолган 3,5 сотихида эса соябонли дам олиш жойлари ва тунги ёриткичлар ўрнатилган.

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллиард 200 миллион сўмни ташкил этиб, 1 миллиард 100 миллион сўми “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Жиззах вилояти филиали томонидан барча зарур меҳмонхона жиҳозлари харид қилиш учун имтиёзли равишда 5 йил муддатга ажратилган. Маблағнинг қолган қисми эса “Jahon grand” МЧЖнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобига тўғри келади.

Мазкур лойиҳа амалга оширилгач 15 та янги иш ўрни яратилди. Қувонарлиси иш билан таъминланганларнинг асосий қисмини “Ўзмиллийбанк” АЖ таклифи билан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи шаҳарлик ёшлар ташкил этади.

– Меҳмонхонамизнинг уч қаватида “стандарт”, “люкс” ва “апартамент” синфли 29 та хона 60 ўринга мўлжалланган, – дейди “Jahon grand” МЧЖ раҳбари Умид Холхўжаев. – Иншоот ертўласи(подвал)да меҳмонлар учун нонушта тайёрлашга мўлжалланган ошхона, овқатланишлари учун 60 ўринли емакхона, бундан ташқари, хўжалик ва бошқа хоналар жойлашган.

[gallery-4079]

Эътиборлиси, меҳмонхона индивидуал тарзда иситилиб, хоналарнинг синфланишига қарамай ҳар бир хонада телевизор, музлаткич ҳамда совуткич ишлаб турибди.

– Бир неча йилдан буён Жиззахда тижорат қиламан ва шу сабабдан хизмат сафари билан бу шаҳарга тез-тез келишимга тўғри келади, – дейди “Jahon grand” меҳмонхонасининг доимий мижозларидан бири, наманганлик тижоратчи Муродхон Алимхонов. – Жиззахда меҳмонхоналар биздагига қараганда анча кўп. Уларнинг бир қанчасида яшаб кўрдим. Нархи, шароити ва энг муҳими хизмати жиҳатидан энг ёққани мана шу “Jahon grand” бўлди. Шу сабабдан мана 2 йилдан буён ҳар сафар Жиззахга келганимда мана шу масканда қўним топаман.

– Бир ойда камида 5-6 марта Сурхондарёдан Фарғона водийсига ўтиб-қайтишимга тўғри келади ва боришимда ҳам қайтишимда ҳам  айнан мана шу “Jahon grand” меҳмонхонасида тунаб кетаман, – дейди доимий мижозлардан яна бири деновлик Ўктам Чориев. – Меҳмонхона директори ҳам, хизматчилари ҳам қадрдон бўлиб кетган. Мен ушбу меҳмонхонага нархи учун эмас, балки, мени ўз оға-иниларидек кутиб олишгани, ширин лутфлари ва албатта яратиб қўйилган шарт-шароитлари учун келаман.

– Меҳмонхонамизда деярли бўш ўрин бўлмайди, – дейди МЧЖ раҳбари Умид Холхўжаев. – Меҳмонларимиз талаби ортиб бораётгани сабабли мансар(чердак)даги хоналарда пардозлаш-жиҳозлаш ишларини ниҳоясига етказишга киришганмиз. Қисқа фурсатларда яна 15 та хона фойдаланишга топширилади. Банкнинг доимий мижози сифатида “Ўзмиллийбанк” АЖ Жиззах вилояти филиалига ушбу хоналарни ҳам жиҳозлаш учун яна кредит сўраб мурожаат қилишни режалаштираяпмиз. 15 та янги хонанинг фойдаланишга топширилиши бу – яна 3-4 та бўлсада янги иш ўрни яратилиши деганидир. Демак “Jahon grand”да яна шунча оилавий бюджетга доимий даромад келувчи манба яратилади.

А.Қаюмов,

Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Jahon grand” меҳмонхонаси: асосий мақсад мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш