Тошкент кимё-технология институтида «Кимё ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлигини таъминлашда инновацион технологиялар» мавзусида халқаро илмий- амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияга 200 дан ортиқ мақола ва тезислар келиб тушди.
Конференцияда «Фан ва тараққиёт» ДУК илмий маслаҳатчиси, академик С.Негматов, Давлат божхона қўмитаси қошидаги Божхона институти профессори Лола Пўлатова, Тошкент давлат аграр университети кафедра мудири Нажмиддин Мўминов, Давлат божхона қўмитаси лабораторияси мудири Бахтиёр Абдуғаниев ва бошқалар қилган маърузалар кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг илмий изланувчилари, жумладан, Беларусь давлат технология университети илмий ишлар бўйича проректори, профессор О.Дормешкин, Тамбов давлат техника университети ректори, профессор Михаил Краснянский ўз маърузалари билан иштирок этиб, бу соҳанинг кундан кунга ривожланиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, халқаро анжуманда институтнинг ёш ва умидли докторантлари ўз маърузалари билан қатнашиб, лойиҳа ва таклифларини билдирди.
Файзулло Яҳёев, ЎзА