
"Соғлом турмуш тарзи" платформаси тўхтатилганига оид хабарлар асоссиз эканлиги юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Унга кўра, Туризм ва спорт вазирлигининг спорт йўналишидаги сайтида 1hls.uz мобиль иловаси фойдаланувчиларига пул тўлаш вақтинча тўхтатилгани ҳақида асоссиз хабар берилган.
"Соғлом турмуш тарзи" платформаси 1hls.uz веб-саҳифаси давлатимиз раҳбарининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом турмуш тарзи" платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ йўлга қўйилган.
Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати мазкур хабарни етказишда хатоликка йўл қўйгани учун узр сўраган ҳолда, "Соғлом турмуш тарзи" платформаси ишлашда давом этишини маълум қилади. ОAВ вакиллари ва аҳолини чалғитувчи хабар берган ходимга эса тегишли огоҳлантириш берилди.
Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати