
Нукус шаҳридаги У. Холмуродов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида Қорақалпоғистон тиббиёти тарихида биринчи марта эшитишда нуқсони бўлган болаларда кохлеар имплантация операцияси ўтказилди.
Мазкур юқори технологик опреация Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг тажрибали шифокори А. Омонов, аудиолог М. Маҳмудов, анестезиолог Ҳ.Мойлиев, ҳамшира Н. Абигосомонян ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори Ж. Бекеев, анестезиолог Г. Халмуратовалар томонидан муваффақиятли амалга оширилди.
Жарроҳлик амалиёти орқали ўтган йил Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ташхис қўйилиб, операция қилишга тавсия этилган 2017 йил Қўнғирот туманида туғилган С. Сабурова ҳамда 2019 йил Хўжайли туманида туғилган Э. Эсаевга кохлеар имплантант қўйилди.
Ҳозирда ҳар иккала боланинг ҳам аҳволи яхши ва улар шифокорлар томонидан тиббий назоратга олинган, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Моҳигул Қосимова,
ЎзА