Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида стол тенниси бўйича мукофот жамғармаси 30 минг доллар бўлган “Kazakhstan International Open” халқаро турнири қизғин паллага кирди.

Илк маротаба ўтаётган мусобақанинг катталар ўртасидаги аралаш жуфтлик баҳслари финалида Муҳаммад Ўктамбоев ва Сўғдиёна Мадалиева тандеми финалга чиқди.

Халқаро стол тенниси федерацияси томонидан ўтаётган мусобақа финалида теннисчиларимиз россиялик Максим Кабуркин ва Валерия Котчурга қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув ғолиби 30 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланади.

Умид қиламизки, ёш стол теннисчиларимиз мазкур мусобақа ғолибига айланиб, Янги Ўзбекистон шарафини янада юксалтиради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол теннисчиларимиз финалда