
Жазоирнинг собиқ президенти Абдулазиз Бутефлика 84 ёшида вафот этди, деб хабар тарқатди амалдаги президент Абдулмажид Теббун канцелярияси.
1999 йилдан буён ҳокимият тепасида бўлиб келаётган Бутефлика 2019 йилда норозиликлар сабабли муддатидан аввал истеъфо беришга мажбур бўлганди. Мамлакатнинг янги президенти этиб собиқ бош вазир Абдулмажид Теббун сайланди.
Жазоирда сиёсий инқироз 2019 йил февраль ойида 82 ёшли Абдулазиз Бутефликанинг бешинчи муддатга номзодини кўрсатгандан кейин бошланган эди. Мамлакатни оммавий акциялар қамраб олди. Улар Жазоир ҳукуматида туб ўзгаришлар амалга оширилишини талаб қилиб чиқишганди.