1864 йил (бундан 157 йил олдин) – Хива хони Сайид Муҳаммадхон касалланиб вафот этгач тахтга унинг ўғли Сайид Муҳаммад Раҳимхон II ўтирди. Соний ва Феруз номлари билан ҳам маълум бўлган бу ҳукмдор Хива хонлари орасида энг адолатпарвар ва маърифатпарвар ҳукмдор бўлганлиги боис ҳам 47 йил давомида мамлакатни идора қилди. Бу хон ўзининг бутун ҳукмронлиги даврида эл-юрт фаровонлиги, тинчлик-осийишталиги учун курашди.

1910 йил (бундан 111 йил олдин) – Хива хони Асфандиёрхон ҳижрий 1328 йил рамазон ойининг ўнинчи куни (милодий 1910 йил 10 сентябрь)да тарихий аҳамият касб этган ёрлиқ қабул қилди. Тарихчи Неъмат Полвоновнинг ёзишича, бу ҳужжат 12 кунлик меҳнат мажбурияти (бегар) ва шу вақтда меҳнаткашнинг кунига 2,5 танга тўловини бекор қилиб, давлат томонидан амалга ошириладиган тадбирларда ишловчиларга 2 танга хазинадан пул тўлаш, амалдорлар ўз хизматлари учун халқдан солиқ олмаслик ва ўзларининг хизмат вазифаси доирасидаги аҳоли аризасини ҳал қилганда адолат билан ёндашиб, бунинг учун аризадордан ҳеч нима таъма қилмаслик, ер солиғини тубдан ўзгартириш учун ернинг ҳисобини аниқлаш ва ҳар ким эгалик қилаётган ер миқдорига қараб солиқ тўлаши, бозорларда йиғиладиган бож ва закот солиғини тартибга солиш, йўлларни яхшилаш, темир кўприклар қуриш, почта-телеграф, касалхоналар қуриб, ишга тушириш каби масаларни ўз ичига олган эди. Бу ислоҳотни амалга оширишни вазири акбар Исломхўжага топшириш кўзда тутилган эди.

1915 йил (бундан 106 йил олдин) – математик олим ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Тошмуҳаммад Саримсоқов таваллуд топди (вафоти 1995 йил). У 1946 – 1952 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, 1959–1971 йилларда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири сифатида фаолият юритган. Тошмуҳаммад Саримсоқов топология ва функционал анализ бўйича Тошкент илмий мактаби асосчиси. Ярим майдонлар назарияси ва унинг эҳтимоллар назариясига татбикини ишлаб чиққан. У 2002 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

1917 йил (бундан 104 йил олдин) – Тошкент шаҳар думаси мажлисида рус-тузем мактаблари ўрнида 6 синфлик миллий мусулмонлар мактаби ташкил этиш масаласи муҳокама этилди. Бу мажлисда Мунавварқори маъруза қилди. Бу воқеалар хақида хотиралар ёзган Николай Остроумов Мунавварқорининг амалий педагогик фаолиятига катта баҳо беради. Уни маҳаллий аҳоли Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги мактабларнинг ягона директори деб ҳисоблашлари, Мунавварқори 6 синфлик янги миллий мусулмонлар мактаблари учун ўқув дастури тақдим этганлигини, унинг халқни маърифатли қилиш учун олиб бораётган фаолияти самарали бўлаётганлигини қайд этади. Чунки Дума мажлисидаги муҳокамадан сўнг 1917/1918 ўқув йилида очилажак миллий мактаб учун кредит очишга ҳам рухсат берилади. Бу ҳаракатлари билан Мунавварқори миллий мактабга асос солди.

1924 йил (бундан 97 йил олдин) – тарихчи, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Собир Камолов таваллуд топди (вафоти 2009 йил). Унинг илмий фаолияти қорақалпоқ халқининг этник тарихи, шаклланиши ва маданиятига оид. У 300 дан зиёд илмий асарлар муаллифи. Собир Камолов “Жасорат” ва “Шуҳрат” медаллари билан тақдирланган.

1992 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Лаос Халқ Демократик Республикаси билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.

1998 йил (бундан 23 йил олдин) – Тошкентда Ўзбекистон–Германия дўстлик жамияти тузилди. Унинг таъсис мажлисида жамиятнинг раҳбар органлари сайланди ҳамда Низоми тасдиқланди.

2008 йил (бундан 13 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: 10 сентябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни