Афғонистоннинг БМТ даги доимий вакили Кобул ҳукуматини тан олмасликка чақирди

Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакили Ғулом Исҳоқзай БМТнинг Хавфсизлик кенгаши мажлисида сўзга чиқиб Кобулда янги ҳукумат тўлиқ инклюзив бўлмас экан, бундай ҳукуматни тан олмасликка чақирди.
"Афғонистонда янги ҳукумат ҳақиқатан ҳам инклюзив ва халқнинг эркин ҳоҳиши асосида шаклланмас экан уни тан олмай туришга чақираман", - деди Исҳоқзай.