1871 йил (бундан 150 йил олдин) – Туркистон ўлкасида ипакчилик тармоғида аҳволни яхшилаш мақсадида ипакчилик мактаблари очиш тўғрисидаги ҳукумат қарори чиқди.

 Ушбу қарорга асосан дастлабки мактаблар 1873 йилга келиб очилди. Тарихчи Наргизахон Алимованинг қайд этишича, мактабга маҳаллий аҳолининг 18 ёшдан катта бўлган 20 нафар эркаклари олиниши керак бўлган. Ўқиш бепул бўлиб, мактабни тугатганларга алоҳида гувоҳнома берилган. Ушбу мактаб 10 йил мобайнида фаолият олиб бориб, 1883 йилда генерал-губернатор М.Г. Черняев буйруғига биноан тугатилган.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Ўрта Осиёда ипакчилик қадимдан қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири бўлиб келган. Истиқлол йилларига қадар ипакчилик Ўрта Осиёга Хитойдан дастлаб Фарғона водийсига, у ердан Самарқанд ва Бухоро ҳудудларига, кейинроқ эса Тошкент атрофлари худудларида тарқалган деган, фикрлар илгари сурилган. Уларнинг замирида Хитой мансабдорларидан бирининг қизи Қошғарга узатилиши натижасида ипак етиштириш сир-асрорлари, у ердан Фарғона водийсига тарқалгани талқин этилган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон олимларининг илмий изланишлари асосида ипак Ўрта Осиёда вужудга келган, деган фикр олға сурилмоқда. 

1906 йил (бундан 115 йил олдин) – Мунавварқори Абдурашидхонов ва Маҳмудхўжа Беҳбудий бошчилигидаги бир гуруҳ жадидлар илк ўзбек газеталаридан бири бўлган “Хуршид” (“Қуёш”) газетасини чиқара бошлашди (айрим адабиётларда мазкур воқеа 7 сентябрда юз бергани қайд этилган). Таҳририят ишига Худоёрхоннинг кенжа фарзанди Фансуруллобек ҳам жалб қилинган. Газетанинг 10 сони дунё юзини кўрганидан кейин у хукумат тарафидан ёпилган.

1967 йил (бундан 54 йил олдин) – Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти (1991 йил 5 мартдан Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти) таъсис этилди.

1988 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Олий Совети Президиумининг фармонига асосан Навоий вилояти маъмурий бирлик сифатида тугатилиб, унинг ҳудудлари Самарқанд вилояти ҳудудига қўшиб юборилди. У 1992 йилда яна қайтадан вилоят сифатида ташкил этилди.

1991 йил (бундан 30 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамда республиканинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги тузилди.

1998 йил (бундан 23 йил олдин) – Тошкентда кураш бўйича навбатдаги таъсис конгресси бўлиб ўтди. Жаҳоннинг 27 мамлакатидан қатнашган вакиллар якдиллик билан Халқаро кураш ассоциациясини тузишни ёқлаб овоз бердилар.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: 6 сентябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни