1855 йил (бундан 166 йил олдин) – ўзининг беш ярим ойлик ҳукмронлигидан сўнг Хива хони Саид Абдуллахон ҳалок бўлди.

У Хива тахтига ўтиргач, бир гуруҳ сарой амалдорлари Саид Абдуллахонни тан олмасдан унга қарши фитна уюштириб, ёвмут туркманлари билан алоқа ўрнатган ҳамда уларни исёнга чорлаган эдилар. Ёвмутлар исён кўтариб Ғозовот ва Илонли атрофларидаги қишлоқларни талай бошладилар. 

Саид Абдуллахон Хивадаги фитначиларни фош қилиб, унинг иштирокчиларини қатл эттиргач, исёнчиларга қарши кураш бошлади. Даставвал, Хива қўшинлари билан бўлган жангда ёвмутлар мағлубиятга учраб дашт ичкарисига чекинган бўлсаларда, августнинг охирида ёвмутлар Хива навкарлари қароргоҳига тўсатдан тунда ҳужум қилдилар. Бу ҳужумда Хива навкарлари мағлубиятга учраб, Саид Абдуллахон ўлдирилди.

1937 йил (бундан 84 йил олдин) – композитор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Рашид Ҳамроев таваллуд топди (вафоти 1985 йил). У йирик мусиқий-саҳнавий ва симфоник мусиқа жанрларида ижод қилиб, миллий оҳанглар билан суғорилган, драматик ва лирик жозибадор асарлар яратди. 

1940 йил (бундан 81 йил олдин) – футболчи, спорт устаси Геннадий Красницкий таваллуд топди (вафоти 1988 йил). У 1959–1968 йилларда Тошкентнинг “Пахтакор” футбол жамоаси сафида мамлакат биринчилиги олий табақаси учрашувларида 102 марта тўп киритган. Собиқ Иттифоқ миллий ва олимпия терма жамоалари таркибида ўйнаб, 37 марта тўп урган. Геннадий Красницкий Жанубий Америкада ўтказилган халқаро учрашувлар ҳақида “Рио-де-Жанейродан Монтевидеогача” деган китоб ёзган. У Ўзбекистоннинг XX асрдаги энг яхши футболчиси деб тан олинган. 

2004 йил (бундан 17 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясига қўшилиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: 27 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни