1412 йил (бундан 609 йил олдин) – ҳижрий 815 йил жумадулаввал ойининг ўнинчи куни (милодий 1412 йил 18 августда) Ҳиротнинг Боғи Зағон гузарида Мирзо Улуғбекнинг қизи Ҳасиба султон Хонзодабегим дунёга келди. Темурийлар ҳукмдори Шоҳрух мирзо невараси шарафига тўй-томошалар уюштириб, барчага сочқилар улашди.

1912 йил (бундан 109 йил олдин) – монументалист рассом, Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Аҳмаров таваллуд топди (вафоти 1995 йил). У ўз ижодида Шарқ миниатюраси анъаналарини давом эттириб, миллий мусаввирлик мактабини яратди. Чингиз Аҳмаров ўзбек тасвирий санъатининг миллий ўзига хослиги борасида халқнинг бой ва гўзал бадиий меросининг илғор анъаналарини ҳозирги замон санъатига ижодий сингдиришда фаол хизмат қилди. Асарларида ижодкорлик руҳи билан яшаётган замондошларининг гўзал ва ёқимтой, табиати мураккаб ва нафис қиёфалари тасвирланди.

1924 йил (бундан 97 йил олдин) – Татаристон, Бошқирдистон ва Туркистон уламоларидан ташкил топган шарафли соқчилар кузатувидаги махсус поезд Усмон Мусҳафини Уфадан Тошкентга олиб келди. У бир қанча вақт Тошкентдаги масжидлардан бирида сақланди, сўнгра хавфсизлик мақсадларини кўзлаб Ўзбекистон халқлари тарихи музейи (ҳозирги Ўзбекистон тарихи давлат музейи)га топширилди. 1989 йил 14 март куни Тошкентда бўлиб ўтган умумий Мусулмонлар тўртинчи қурултойида Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан Усмон Мусҳафи мусулмонлар ихтиёрига қайтариб берилганлиги эълон қилинди.

1936 йил (бундан 85 йил олдин) – геолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Тўрабек Долимов таваллуд топди (вафоти 2011 йил). У 1996–2004 йилларда Ўзбекистон Миллий университетининг ректори бўлган. Унинг илмий ишлари бурмаланган ўлкалардаги вулкан жинсларининг петрологияси ва Тяньшаннинг геодинамикасига бағишланган. У 1998 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

1945 йил (бундан 76 йил олдин) – Ўзбекистон ҳукумати қошидаги санъат ишлари бошқармасининг буйруғи билан Самарқандда 1-сонли мусиқа мактаби базасида Т.Жалилов номидаги мусиқа билим юрти очилди.

1980 йил (бундан 41 йил олдин) – Тошкент метрополитени биринчи йўли (ҳозирги “Олмазор” – “Буюк Ипак йўли” бекатлари)нинг 4,6 километрли 2-навбати (3 та бекат) фойдаланишга топширилди.

2020 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади.

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: 18 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни