Кейинги йилларда ер муносабатларини тартибга солиш борасида мамлакатимизда қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугун ер тўғрисида муайян қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, уларда ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мазкур йўналишда қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш билан боғлиқ қатор тартиблар белгиланган.

 Ҳар қандай жамиятда ислоҳотлар жараёни осон кечмайди, хато ва камчиликларга йўл қўйилиши мумкин. Энг асосийси, ана шу ҳолатларни вақтида аниқлаб, уни бартараф этиш ўз самарасини беради.  

Юртимизда 2016 йил 1 январга қадар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер майдонлари туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан тўғридан-тўғри ажратиб бериш тартиби мавжуд эди. Бу эса ўз ўзидан коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг илдиз отишига йўл очиб берди. Бунинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатнома олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2016 йилнинг 1 январдан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктлари шу жумладан, 1 гектаргача бўлган ер майдонлари ёпиқ танлов асосида берилиш тартиби жорий этилди.  

Ерларни бундай тартибда берилиши ҳам қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Хусусан, ер муносабатларини тартибга солишда ваколатли идоралар томонидан қонунчиликни ўз фойдалари эвазига талқин қилиш ёки ажратилаётган ер майдонларини ушбу қонунчилик нормаларига туширмасдан ажратишга ҳаракат қилишга уриниш натижасида соҳада шаффофликни таъминлаш имконияти чекланиб қолди.  

Шундан сўнг, 2018 йил 1 июлдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ўлчамидан қатъи назар ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши белгиланди.

Бироқ мазкур тартибда ҳам бир қатор манфаатлар тўқнашуви сақланиб қолган эди. Яъни эндиликда кадастр органлари мустақил равишда бўш ер майдонларини аниқлаган тақдирда ҳам туман, шаҳар ҳокимларининг ушбу ер майдонларини аукцион савдоларига қўйишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорини қабул қилиши ва аукцион ғолибига ер ажратиш қарорини чиқариб бериши зарур эди.

Бу ҳолатда маҳаллий ҳокимликлар аниқланган бўш ер майдонларини аукционга қўйишга рухсат бермасдан бошқа йўллар билан ажратиб беришга кўпроқ эътибор қаратди.  

Ана шу тартиблар келтириб чиқарган оқибатлар, фуқаролар, мутахассисларнинг таклифлари асосида ҳар тарафлама ўйланган ва шаффофликни таъминлашга хизмат қиладиган ер майдонлари беришнинг янги тартиби белгиланди. Яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрда “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-тамойилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда ушбу қарор билан “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Ушбу низомга мувофиқ, аввалги тартибда маҳаллий ҳокимликларнинг бўш ер майдонини аукционга қўйиш, аукцион ғолибига ер ажратиш каби ваколатлари бекор қилинди. Шунингдек, кадастр органлари томонидан бўш ер майдонлари мустақил равишда аниқланиб, электрон тарзда ваколатли органлар билан келишиш тартиблари ва келишишнинг аниқ муддатлари белгиланди.

Бундан ташқари, фуқароларга ўзлари томонидан аниқланган бўш ер майдонларини аукционга қўйиш масаласини кўриб чиқиш учун таклиф киритиш ҳуқуқи берилди.

Эндиликда шахс ўзи истаган ҳудуддан аукцион савдоларида иштирок этиш ва ўзига қулай бўлган нархларда ер майдонига эга бўлиб тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти мавжуд бўлди.

Низом талабларига риоя этиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини бир хилда амалга оширишни назорат қилиш вазифаси прокуратура ва адлия идораларига берилди.

Юқорида қайд этилган низом жорий этилгандан сўнг, Андижон вилоятида умумий майдони 147,7 гектар бўлган 6 минг 141 та бўш ер майдонлари аниқланди, 2 минг 679 таси (71.2 гектар) аукцион савдоларига қўйилди. Шундан 1 минг 348 та (39,1 гектар) ер майдонлари аукцион савдолари орқали сотилди.

Андижон вилояти адлия бошқармаси ҳамда туман, шаҳар адлия бўлимлари томонидан ўтказилган мониторинг тадбирларида ваколатли органлар томонидан жами 2 минг 373 та ҳолатда келишиш ва хулоса бериш, техник шартларни ишлаб чиқишда белгиланган тартиб, муддат бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Муддат бузилиш ҳолатларининг салмоқли қисми, яъни 785 таси “Ўзсувтаъминот” АЖнинг ҳудудий корхоналарига, 502 таси қурилиш органлари, 303 таси  Йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари ҳиссасига тўғри келди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан адлия органлари томонидан 325 та таъсир чора қўлланилди, 5 маротаба судларга даъво аризалар киритилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида қонунбузилиш ҳолати йўл қўйилишига масъул бўлган 40 нафар ходим интизомий, 50 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ушбу шаффоф тизим жорий этилиши билан бир қаторда ер майдонларини тўғридан тўғри ажратиш мумкин бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эди.

Президентимизнинг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ер майдонларини тўғридан тўғри ажратиш мумкин бўлган барча норматив ҳуқуқий ҳужжатлар бекор қилинди.

Ушбу фармон билан ҳокимиятлар хусусийлаштириладиган ер участкаларига нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Қонунчилик ҳужжатларида ушбу фармонда белгиланганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратишни назарда тутувчи барча тартиблар, имтиёз ва истиснолар жорий йил 1 августдан тўлиқ бекор қилинди.

Давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқланади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, адолатли ва шаффоф бажарилишини таъминлаш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилди.  

Президентимиз йиғилишдаги: “Ер майдонларини шундай ажратиш керак эмас, балки аввалига одамларни ўқитиш лозим. Биз ерни ҳақиқий эгалари – халққа беришни бошлаймиз. Бу тарихий қадам.” деган сўзларидан келиб чиқиб, ана шу тарихий жараёнда, ер соҳасидаги ишларни амалга оширишда шаффофлик ва қонун устуворлигини таъминлаш, ерни ҳақиқий эгаларига беришда адлия идораси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бекаму кўст адо этади.  

Алишер Ҳасанов,

Андижон вилояти адлия бошқармаси  

етакчи маслаҳатчиси.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер соҳасидаги ислоҳотлар: самара ва натижалар