1230 йил (бундан 791 йил олдин) – Кўния султони, Химс, Ҳалаб, Майафириқин ва Байнас ҳокимларининг бирлашган иттифоқи Жалолиддин Мангубердини мағлуб этди. Исмоилийлар эса буткул хоинлик йўлини тутиб Жалолиддиннинг мағлубияти тўғрисида мўғулларга яширин нома юбордилар.

1921 йил (бундан 100 йил олдин) – Туркистон ҳукуматининг қарорига мувофиқ хўжаликларнинг катта-кичиклигидан келиб чиқиб, солиқни табақалаштириш жорий этилди. Тарихчи Иззатилла Ҳайдаровнинг қайд этишича, солиқ олиниш нисбати қуйидаги тартибда белгилаб қўйилди: 2 десятинагача (1 десятина тахминан 1,09 гектарга тенг) ери бўлган хўжаликлардан ҳосилнинг 5% миқдорида, 2–4 десятинагача – 10%, 4–6 десятинагача – 12%, 6–8 десятинагача – 14%, 8–20 десятинагача – 16% миқдорида ва ҳоказо. 

1937 йил (бундан 84 йил олдин) – Ўрта Осиёда оммавий қатағон авж олди. Тарихчи Музробжон Абдуллаевнинг қайд этишича, 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январгача бўлган вақтда Ўзбекистон бўйича “қулоқлар”дан 5924 киши, “жиноятчилар”дан 1679 киши, бошқа “советларга қарши унсурлар”дан 3097 киши, жами 10700 киши қамоққа олинган. Улардан 3613 киши 1-тоифа бўйича отувга, 7087 киши 2-тоифа бўйича 8–10 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

1950 йил (бундан 71 йил олдин) – ёзувчи, публицист, сценарист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллуд топди. Унинг асарлари ўзига хос юмористик баён услуби, кинояли тили, кутилмаган бадиий ечимларга эгалиги билан ажралиб туради. Ёзувчининг инсонга хос энг чигал жиҳатларни очиқ кўрсатмай, имо-ишора орқали акс эттириши унинг асарлари таъсирчанлигини оширади. 

2000 йил (бундан 21 йил олдин) – тошкентлик коллекционер Бахтиёр Исматуллаев хазинасидаги ўтган асрнинг саксонинчи йилларига мансуб мусиқа машинаси Германиянинг Йен шаҳрида ўтказилган қадимий чолғу асбоблари кўргазмасида биринчи ўринни олди, унинг эгаси эса қадимий немис мусиқа асбоблари ҳаваскорлари жамиятининг аъзоси этиб сайланди.

2017 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”, “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: 10 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни