990 йил (бундан 1031 йил олдин) – тасаввуф илмининг кенг ёйилишига илмий асос солган бухоролик олим Шайх ал-Колободий вафот этди.

Унинг қабри Бухоро шаҳрининг “Шўристон” мозорида жойлашган. Шайх ал-Колободийнинг қаламига мансуб “ат-Таъарруф ли мазҳаби-т-тасаввуф” қўлёзма асарини ўрганган кўпгина араб ва форс машойиҳлари асарга жуда юқори баҳо беришган, “...Агар Колободийнинг “ат-Таъарруф” асари бўлмаганда эди, тасаввуф нима эканлиги билинмас эди...”, деган фикрлар ҳам мавжуд.

Ҳожи Исматуллоҳ Абдуллоҳнинг қайд этишича, “ат-Таъарруф” асари сўзбошисида муаллиф тасаввуф аҳлига шундай таъриф берган: «.. (тасаввуф аҳли) халқ билан раббоний вакили сифатида муомала қиладиган, ғойиб нарсаларни ҳам кўра оладиган, шоҳлар ҳузурига ҳам дарвешона кийимда борадиган, қабилалар ихтилофини бостирадиган, барча инсоний фазилатларни ўзида жамлаган, ҳужжат ва далиллар манбаи, қулоқлари тингловчи, диллари мусаффо, таъриф ва тавсифлари кенг тарқалмаган, суфиёна, нуроний, софдирлар…”

1993 йил (бундан 28 йил олдин) – Жанубий Кореянинг Тэчжон шаҳрида “Экспо–93” Халқаро кўргазмаси очилди. Кўргазмада Ўзбекистон экспозицияси ҳам намойиш этилиб, кумуш медаль билан тақдирланди.

1999 йил (бундан 22 йил олдин) – Ўзбекистонда “Қорабайирлар” почта маркалари муомалага чиқарилганлиги ҳақидаги хабар эълон қилинди. Тошкентлик рассом Алишер Алиқулов бажарган “Қорабайирлар” – 8 та почта миниатюрасида ўз аксини топган.

2018 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида “Мақом музейи” фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: 6 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни